ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта "Сўм рамзи"ни яратиш бўйича танлов ўтказади.
Банк хабарига кўра, танлов сўмнинг молия бозорида халқаро нуфузини ошириш ва кенг жамоатчилик ўртасида танилишини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда.
“Танловда мамлакатнинг миллий валютасини халқаро миқёсда ўзига хослиги, халқимизнинг маданий қадриятлари ва бошқалардан ажралиб турувчи хусусиятларини ифодаловчи энг яхши график ишлар аниқланади”, - дейилган хабарда.
Танловда барча Ўзбекистон фуқаролари қатнашиши мумкин. Иштирок этмоқчи бўлганлар 2022 йил 31 мартга қадар ариза, ўз ғоялари тасвири ва концепцияси билан биргаликда tanlov@cbu.uz электрон манзилига юборишлари керак.
Ғолиб 15 миллион сўм билан мукофотланади. Танлов қоидалари билан мана бу ерда танишиб чиқиш мумкин.