Косметика воситалари ичига яширилган тилла тақинчоқлар аниқланди – видео

Тошкент аэропортида божхоначилар косметика воситалари ичига яширилган тилла тақинчоқлар аниқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Тошкент халқаро аэропортида божхоначилар қиймати тахминан 62 млн. сўмлик 155 гр. тилла тақинчоқларни косметика воситалари ичига яширганча олиб чиқишга бўлган уринишни фош этишди.
Хорижий мамлакатга йўл олган йўловчилар юклари ўрнатилган тартибда назорат-рентген қурилмаси орқали кўздан кечирилар экан, уларнинг орасида фуқаро Т.Ш.га тегишли юклар божхоначилар эътиборини тортди.
Мазкур юклар холислар иштирокида очиб кўрилганида, жомадонларга жойланган кийимлар орасидаги косметика воситалари ичига уддабуронлик билан жойланган, умумий қиймати 62 миллион сўмлик 155 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.