Тошкентда газ таъминотида бўлим бошлиғи пора билан ушланди

“Яшнобод тумангаз” таъминоти бўлими хизмат бошлиғи фуқарога пеняни қайта ҳисоб-китоб қилиш орқали йўқ қилиб беришни ваъда қилган ва эвазига пора талаб қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрида “Яшнобод тумангаз” таъминоти бўлими хизмат бошлиғи жиноят устида ушланди, деб хабар қилди Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Маълум қилинишича, “Яшнобод тумангаз” таъминоти бўлимининг “Аҳоли истеъмолчилар билан ишлаш” хизмати бошлиғи Ф.Х. фуқаро Б.нинг хонадонидаги газ сарфи қарздорлиги учун ҳисобланган 4 млн сўм пеняни қайта ҳисоб-китоб қилиш орқали йўқ қилиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига пора талаб қилган. У ўз хизмат хонасида 2,5 млн сўмни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Миришкор тумани ҳокими ўринбосари 50 минг доллар пора билан қўлга олинди