ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. “UzAuto Motors” компанияси Ўзбекистонда “Spark” автомобили ишлаб чиқариш тўхтатилиши ҳақидаги хабарларни рад этди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда “General Motors” 2022 йил август ойида “Chevrolet Spark” автомобилини ишлаб чиқаришни тўхтатиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Баъзи нашрлар бу хабарни Ўзбекистонда “Spark” ишлаб чиқариш тўхтатилади деб нотўғри талқин қилган.
“UzAuto Motors” компанияси ушбу хабар Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқариш режасига тааллуқли эмаслигини расман маълум қилади”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистонда “Tracker” ишлаб чиқариш режалаштирилган. “Spark” ишлаб чиқаришга таъсир қилмайди.