Россиялик фигурали учувчилар Пекинда жамоавий турнир ғолиби бўлди

Фигурали учиш бўйича Россия жамоаси, умумий ҳисобда 74 балл тўплаб Пекин Олимпиадасининг умумжамоавий турнирида ғолиб чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Россия жамоаси Пекин 2022 Қишки Олимпиада ўийнларининг фигурали учиш бўйича жамоавий мусобақада ғолиб чиқди.
Марк Кондратюк (эркаклар ўртасида конькида учиш), Анастасия Мишина ва Александр Галлямов (жуфтлик учиш), Виктория Синицина ва Никита Катсалапов (муз рақси), Камила Валиева (аёллар ўртасида яккахон учиш) чемпионлар бўлди.
Дастурнинг якуний турида Валиева эркин конькида учиш учун 178,92 балл олди ва биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни япониялик Каори Сакамото (148,66), учинчи ўринни канадалик Мадлен Скизас (132,04) эгаллади.
Олимпиада-2022. Фигурное катание. Командный турнир
Жамоавий турнир натижаларига кўра россияликлар 74 очко жамғаришди.
Кумуш медалларни америкалик Нейтан Чен, Винсент Чжоу (яккалик), Медисон Хаббелл/Зачарй Доногҳу, Медисон Чалк/Эван Бейтс (муз рақси), Алеха Книерим/Брендон Фрейзер (жуфтлик), Карен Чен (яккалик) – АҚШ жамоаси жами 65 балл қўлга киритди.
Олимпиада-2022. Фигурное катание. Командный турнир
Япониялик Шома Уно, Юма Кагияма (якка конькида учиш), Мисато Коматсубара/Тим Колето (муз рақси), Рику Миура/Рюичи Кихара (жуфтлик), Вакаба Хигучи, Каори Сакамото (якка конькида учиш) - Япони жами 63 балл.
Олимпиада-2022. Фигурное катание. Командный турнир
Россия терма жамоаси Олимпия ўйинларининг умумжамоа медаллари рейтингида ҳам олдинда бўлди. Россиялик олимпиячилар ҳисобида иккита олтин, иккита кумуш ва иккита бронза бор. Норвегияликлар иккинчи (иккита олтин, битта бронза), учинчиси шведлар (иккита олтин).