Олма таркибида кўплаб витаминлар ва фойдали моддалар мавжуд. Бироқ нутрициолог Надежда Цапкинанинг РИА Новостига маълум қилишича, ушбу мевани кўп ейиш организмга зарар келтиради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, олма A, С, В1, В2, РР ва Е витаминлари, магний, фосфор, йод, темир, селен, калий, кальций ва мис моддаларига бой. Мева саратон касаллиги келиб чиқиш хавфини камайтиради, хотирани яхшилайди, иммунитетни мустаҳкамлайди ва бўғимлар эластиклигини яхшилайди.
Бундан ташқари, таркибида В гуруҳи витаминлари (рибофламин, тиамин, ва витамин В-6) туфайли нерв тизими саломатлигини оширади.
“Бироқ кўп олма ейиш тиш милкларини шикастлантириши ва кариесга сабаб бўлиши мумкин. Олма уруғи таркибида цианид яъни заҳар бор. Шу сабабли олма уруғини ейиш мумкин эмас. Инсон организми кам миқдордаги цианид моддасига дош бериши мумкин, бироқ кўп миқдорда саломатлик учун хавфли бўлиши мумкин”, - дейди шифокор.
Бир кунда иккитадан ортиқ олма истеъмол қилиш мумкин эмас. “Аллергияга таъсирчан инсонлар ва вазнини назорат қиладиганлар яшил олма истеъмол қилганлари маъқул”, - дейди Цапкина.