Макроннинг Москва умидлари ўзини оқлайдими

Путин Макрон билан у Елисей саройи хўжайини "яхши йигит бўлгани" учун эмас, балки бугунги бирлашган Европада Макрон етарлича сиёсий обрўга эга эканлиги учун суҳбатлашиш ниятида.
Sputnik
Владимир Путин бугун франциялик ҳамкасбини қабул қилади: Эммануэль Макрон Москвага Россия етакчиси билан деярли бутун бир кунни ўтказиш учун келмоқда. Музокаралар, француз ОАВларининг хабар беришича, асосан юзма-юз бўлиб ўтади, мунозалардан кейин қўшма матбуот анжумани режалаштирилган, дастур кечки таом билан якунланади.
Маълум қилинишича, "дўстлар даврасида".
Таъкидланишича, бу нодавлат ва норасмий ташриф, Путин Макрон билан у Елисей саройи хўжайини "яхши йигит бўлгани" учун эмас, балки бугунги бирлашган Европада Макрон етарлича сиёсий обрўга эга эканлиги учун суҳбатлашиш ниятида. Албатта, мутлақ эмас, балки нисбий маънода.
Агар, масалан, Франция президенти ўша евробюрократ карьерасидан бошқа нарсаси бўлмаган фон дер Ляйен ёки "халқаро ишлар ва хавфсизлик бўйича олий вакил" номи улуғ лавозимидан бошқа ҳеч вақоси йўқ фон дер Ляйен ўринбосари Боррел билан таққосланса.
Агар умуман жанжалларга аралашиб қолган ва унга ўзини қутқариш учун бу бош вазир лавозимидан ихтиёрий равишда кетиш ягона чора бўлган Борис Жонсон билан таққосланса.
Путин учун Макрон Франция президенти Россия сиёсати ҳақида қаттиқ гапирган бўлсада, ҳамиша дипломатга хосликка амалга қилишга ҳаракат қилгани учун ҳам даражадаги суҳбатдош бўлиб қолмоқда.
Бу, айтишганларидай, бир неча аргументнинг унинг тарафида.
Бироқ қарши бўлган аргументлар ҳам бор.
Уларни Франция президентининг ўзи куни кеча чоп қилинган интервьюда баён қилди.
Макрон қуйидагиларни маълум қилди: "Биз Украина ва Россияни, Беларусь ва Россияни ажратиб турувчи чегараларда милитаризация қандай амалга оширилаётганини кузатяпмиз, биз бунинг учун пиёда ва авиация воситаларидан фойдаланилаётганини ҳам кўряпмиз, биз ҳарбий мағлулотлар олиб борилаётганини кўряпмиз. Бу вазиятда биз сақлагич ролини ўйнаш ниятидамиз, мулоқот ёрдамида кескинлик камайтириш ва ҳарбий можаронинг олдини олмоқчимиз"
Дарҳол диққатни қаратадиган иккинчи нарса: Макрон учун 2008 йилда ҳарбий иғвони Грузия уюштирмаган, балки Россия бу мамлакатга нисбатан тажовуз қилган, 2014 йилда референдум ташкил қилиб, ўз тақдирини ҳал қилган Қрим эмас, балки уни Москва босиб олган.
Бироқ, бошқа томондан, маълумки, Макрон Путиндан фарқли ўлароқ, умуман олганда, боғлиқ қўллар билан бу музокарани олиб боради.
Бу вазиятда у асосий Европа чизиғидан четга чиқолмайди, бу чизиқ шундай белгиланади: "Қитъанинг барча муаммоларида – ҳам ички, ҳам ташқи – Россияни айблаш лозим".
У ўзаро ён бериш йўлларини излаш кайфиятида ҳам бўлмаслиги керак, зеро бу ҳолат унинг ҳам мамлакатдаги, яъни Париждаги, ҳам Европа Иттифоқидаги, яъни Брюсселдаги, сиёсий душманлари томонидан фойдаланилади.
Уни шунчаки "Путинга нисбатан ўта юмшоқликда" айблашади.
Ва бу хато деб айтишлари мумкин, жиноятдан ҳам ёмонроқ бўлган хато.
Агар Путин ортидан унинг халқи ва мамлакати турган бўлса, сўнгги ҳафталар ичида Макрон ҳаракатларини маъқуллаш рейтинги қулаб бормоқда, Франция президентининг машҳурлик даражаси ҳар ҳафта бир неча фоизга пасаймоқда.
Макроннинг Москва миссияси учун ҳалокатли бўлиши мумкин бўлган асосий чеклов ойдан равшан.
Бу сафар дастури.
Дастур келаси куни Киевга боришни назарда тутади.
У ерда Франция етакчиси "катта украин услуби" ишқивозлари томонидан тузилган "а ля Майдан" менюси кутиб турибди, албатта.
Дастурда "Майдан қаҳравонлари" монументига бориш, президент Зеленский билан мулоқот ва ҳоказолар ҳам бор.
Ҳозирги Украина раҳбарияти билан учрашувга қадар Макрон аввалига Россия етакчиси билан учрашаётгани учун ўзини оқлаётгандек, юқорида тилга олинган интервьюда бир неча марта такрорладики, "Украина – бу Европа" ва "Украина – бу Европа давлати" ва боз устига барча европаликларни биродарлар деб атади.
Бу кўпроқ французларнинг ўзига эмас (уларнинг 95 фоизи биринчи уринишдан ва айтиб туришсиз харитада Украинани кўрсата олишлари даргумон), балки Киевга қаратилган. Афтидан, асабийлашаётган Парижнинг кичик ҳамкорларини тинчлаштириши ва улар "Франция хоинлиги" мавзусини кўтариб чиқмасликларига қаратилган.
Бироқ энг муҳими қуйида.
Москвада икки етакчи учрашмоқда, уларнинг ҳар бирига, Киев тўдасидан фарқли ўлароқ, улар ўзлари айби билан юзага келмаган ҳозирги инқирозни бироз юмшатишлари даркор.
На Путинга, на Макронга, турли сабабларга кўра бўлса ҳам, ҳозирни вазиятни кескинлаштиришдан наф бор. Уни, ғарблик контрагентларимиз айтаётгандек, эҳтимолий ҳарбий можарога олиб талаб қилинмайди.
Бу вазиятда улар ва улар раҳбарлик қилаётган мамлакатлар бенефициар бўлишмайди.
Европадаги зиддиятдан "печенье" оладиган асосийлар – бу, биринчидан, "Россия тажовузининг бахтиқаро қурбони" ниқоби остида захира ва кўп миллионли молиявий ёрдамга эриши мумкин бўлган Украина, иккинчидан, ўз ички муаммоларини уруш ёрдамида ҳал қиладиган АҚШ. Ярим асрки шундай қилиб келишмоқда.
Айнан бу ҳолат – бугун Путин ва Макрон сиёсий жиҳатдан тушадиган – Франция президентининг Киев томонига таъзим қилишига қарамасдан, геосиёсий фронтнинг бу томонида дипломатик ютуққа тайёргарлик кўришдаги ҳал қилувчи ролни ўйнаши мумкин.

Мавзуга оид:

Путин ва Жонсон Украина ва хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилишди
“Ҳамма тинчлансин”. Украинани ким гаровга олди