Комилжон Тўхтаев Пекинда машғулотлар қандай ўтаётганини кўрсатди - видео

Пекин 2022 Қишки олимпиадасида иштирок этаётган ўзбекистонлик ягона спортчи Комилжон Тўхтаев машғулотидан ёрқин видеолавҳа.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 фев - Sputnik. Комилжон Тўхтаев Пекинда машғулотлар қандай ўтаётгани ҳақида видеолавҳани ўз инстаграмида жойлаштирди.
"Хитой тоғларида машғулотларнинг 4 куни ўтди. 3кун давомида гигант слаломни тўртинчи кун слаломни машқ қилдик. Фотода - слалом. Видеода гигант слалом" - деб изоҳ қолдирган спортчи.
Эслатиб ўтамиз, Комилжон Тўхтаев Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистондан иштирок этаётган ягона спортчидир. У 2 февраль куни Хитойга етиб келган ва машғулотларни бошлаган эди. Тўхтаев 13 февраль куни гигант слалом, 16 февралда эса слалом дастурида мусобақаларда иштирок этади.
Пекин-2022 қишки Олимпиадасида 100 та давлатдан 4 минг спортчи 7 та қишки спорт турларининг 15 та йўналиши бўйича 109 та медаллар жамланмаси учун курашадилар.