Бухорода қўлга олинган Россия фуқароси уй қамоғидан озод қилинди

Россия элчихонаси масалани ҳал қилишга тезкорлик билан ёндашгани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 фев - Sputnik. Бухоро аэропортида квадрокоптер билан қўлга олинган Россиялик блогер Максим Лымарь уй қамоғидан озод қилинди, деб хабар қилмоқда Росиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси.
"Рўйхатдан ўтказилмаган учувчисиз апаратни олиб чиқиш вақтида 2 феврал куни Бухоро аэропортида ушланган Россия фуқароси М.В.Лымарь, уй қамоғидан озод қилинди ва 9 феврал куни Новосибирскка қайтишни режалаштирмоқда. Ўзбекистон томонига ушбу масалани ҳал қилишга тезкорлик билан ёндашгани учун миннатдорлик билдирамиз!", - дейилган элчихона хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 3 феврал куни Бухоро аэропортидан Новосибирскка учиб кетаётган Россия фуқаросининг қўл юкида квадрокоптер топилгани сабабли, тўхтатиб қолингани маълум қилинган эди. Шундан сўнг қурилманинг ўлчамлари аниқлангунига қадар фуқаро уй қамоғига жойлаштирилган эди.