“Тахтақорача” довони яна вақтинча ёпилди

Қайд этилишича, бунга йўлнинг довон қисмида тинимсиз ёққан қор оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар хосил бўлгани сабаб бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Самарқанд вилоятининг Ургут туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг Тахтақорча довони соат 17:30дан автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, бунга йўлнинг довон қисмида тинимсиз ёққан қор оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар хосил бўлгани сабаб бўлди.
Йўлларни қордан тозалаш, музламаларни бартараф қилиш мақсадида қум-туз аралашмасини сепиш ишлари амалга оширилмоқда.