Қозоғистонлик UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов гайаналик Карлстон Линдси Харрисни мағлубиятга учратди. Раҳмонов биринчи раунддаёқ рақибини “вертушка” билан нокаутга учратди.
Жангдан сўнг у январ воқеаларида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
27 ёшли қозоғистонлик ММА жангчиси ўтказган 15та жангнинг барчасида муддатидан аввал ғалаба қозонди.
Шавкат Раҳмонов 1994 йилда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида туғилган, у 16 ёшга тўлганда унинг оиласи Қозоғистонга кўчиб кетди.