Самарқанд вилоятида катта юк машинаси ағдарилиб кетди

Самарқанд вилоятида фура ағдарилиб кетди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Каттақўрғон туманида юк автомобили ағдарилиб кетди.
Бугун соат 10:10 ларда, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 84-километрида, "Тошкент-Самарқанд" йўналишида ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган М.Й. "Volvo" русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва автомобиль йўлнинг ўнг томонига ағдарилди.
Ҳайдовчи М.Й.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди.
ЙТҲ юзасидан туман ЙҲХБ ходимлари суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.