Россияда миграция масалалари бўйича алоҳида идора пайдо бўлиши мумкин

Россияда миграция сиёсати бўйича алоҳида тузилмани ташкил этиш таклиф қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Россияда алоҳида миграция идораси пайдо бўлиши мумкин.
Федерация кенгаши аъзоси Владимир Жабаров Россияда миграция сиёсати бўйича алоҳида тузилмани ташкил этишни таклиф қилди. Бу ҳақда “Парламентская газета” нашри хабар қилди. РИА Новости.
Унинг фикрича, Ички ишлар вазирлиги бу муаммо билан “якка ўзи” шуғулланмаслиги керак.

"Россияда миграция сиёсатини алоҳида жиддий идора олиб бориши керак. Бу меҳнат муносабатларидан тортиб хавфсизликкача, миграция билан боғлиқ бўлган турли масалалар билан шуғулланадиган ягона федерал тузилма бўлиши керак", - деб ҳисоблайди сенатор.

Аввалроқ Sputnik радиоси Давлат думаси мигрантларни геном бўйича рўйхатга олинмагани учун жарима қўллашни таклиф қилгани ҳақида хабар берганди.