ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довони қалин қор ёғгани туфайли вақтинча ёпилди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати йўлларни қордан тозалаш, музламаларни бартараф қилиш мақсадида қум-туз аралашмасини сепиш ишлари амалга оширилаётганини маълум қилган.
Гидрометеорология хизмати маркази якшанба куни тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкинлигини, тоғли автомобиль йўлларда қор уюмлари ва кўриниш ёмонлашиши кутилаётганини хабар берганди.