Бу қизиқ

Витамин С ёрдам бермайди - шифокор Мясников

Шифокор ва телебошловчи Александр Мясников аскорбин кислотаси препаратини қачон истеъмол қилиш ва қилмаслик кераклиги ҳақида тушунтириб берди.
Sputnik
Витамин С ёки аскорбин кислотаси ЎРВИ дан ҳимоя қилмайди ва уни касалликни олдини олишда истеъмол қилиш бефойда, дейди шифокор ва телебошловчи Александр Мясников “Россия 1” канали эфирларидан бирида.
Мутахассиснинг айтишича, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, С витаминини препарат сифатида ва озиқ-овқат таркибида истеъмол қилиш шамоллашни келтириб чиқарадиган вирусдан ҳимоя қилмайди.
Агар одам касал бўлган бўлса, кўп миқдорда аскорбин кислотаси препарати касаллик вақтини бир неча кунларга қисқартириши мумкин, бироқ, ундан яхши самарани кутиш керак эмас.
“Яъни препаратни касал бўлган кунларда икки-уч кун давомида истеъмол қилиш мумкин. Аммо меъёрида”, дейди шифокор.