Андижонда МИБ ва банк ходими қамоққа олинди

Андижон вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўлланилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Андижонда МИБ ва банк ходими қамоққа олинди, деб хабар қилди МИБ матбуот хизмати.
Таъкидланишича, 28 январь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва вилоят прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, АТ “Халқ банки” Шаҳрихон туман филиали юристи Б.М. кредит карздорлиги учун ортиқча ундирилган 7,5 млн. сўм пул маблағини Н.Х.нинг кредитига йўналтириб бериш эвазига 3,0 млн. сўм талаб қилиб, бу маблағларни банк биноси олдида олган вақтда ушланди.
Бундан ташқари, текширув ишлари давомида, Б.М. олган маблағни МИБнинг Шаҳрихон тумани бўлими давлат ижрочиси М.Ж.га бериши лозим бўлганлиги аниқланди.
Андижон вилоят прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми "б" банди ва 211-моддаси 1-қисми билан Б.М. ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўлланилди.