Россияда COVID-19 беморлари билан мулоқотда бўлганлар учун карантин бекор қилинди

Россияда коронавирус тасдиқланган кишилар билан мулоқотда бўлганлар учун карантин бекор қилинишини 3 февраль куни маълум бўлган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Россияда коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар учун ўзини яккалаш тартиби бекор қилинмоқда. Россия бош санитар шифокорининг тегишли қарори ҳуқуқий ахборот интернет порталида эълон қилинган.
Қарорнинг аввалги матнидаги коронавирус билан мулоқот қилганларнинг карантинда бўлиш кераклиги тўғрисидаги банди янги қарор билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжат 6 февралдан кучга киради.
Россияда COVID-19га чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар учун карантин бекор қилинишини Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова 3 февраль куни маълум қилган эди. У бу қарорни жуда тез юқадиган ва кўпинча касаллик енгил ва белгиларсиз ўтадиган коронавируснинг омикрон штамми тарқалиши билан тушунтирган эди. Январь ойида бундай кишилар учун карантин икки ҳафтадан бир ҳафтагача қисқартирилган эди.
Ўзбекистон ҳукумати ҳам 7 февралдан бошлаб омикрон штаммининг яширин даври қисқалигини инобатга олиб, коронавирус тасдиқланган бемор билан мулоқотда бўлган шахсларнинг карантин муддатини 14 кундан 7 кунгача қисқартиришга қарор қилган.

Мавзуга оид:

Москвада COVID-19 беморларини даволаш муддати қисқартирилди
Коронавирус ўпка ичига кириб олиш хусусиятини йўқотди - Попова