ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Тошкент ва Фарғона вилоятларида қурол-яроқ ва ўқ дориларни мамлакат яширинча олиб киришга доир ҳолатлар фош қилинди, деб хабар қилмоқда Давлат божхона қўмитаси.
Божхоначилар Тошкент вилояти “Ғишткўприк” чегара божхона постида “Toyota Land Cruiser” ҳайдовчиси Е.А.ни тўхтатишган. Божхона кўригида машина 1 дона пневматик тўппонча, 2 дона пневматик тўппонча учун газ балон ҳамда 310 дона пневматик ўқлар борлиги аниқланган. Улар тегишли ҳужжатлар ва оғзаки сўровда кўрсатилмаган.
В Ташкенте и Фергане задержаны граждане, пытавшиеся тайно ввезти в страну оружие и боеприпасы
Яна бир ҳолат Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постида фош этилган. Фуқаро А.И. бошқарувидаги машина юкхонасидаги чанг ютгич ичида 1 дона пневматик тўппонча ҳамда 243 дона пневматик тўппонча учун мўлжалланган ўқлар топилган. Йўловчи уларни божхона декларациясида ва оғзаки сўровда маълум қилмаган.
В Ташкенте и Фергане задержаны граждане, пытавшиеся тайно ввезти в страну оружие и боеприпасы
Шунингдек, Фарғона аэропортида хориждан учиб келган фуқаро Д.Ж.нинг юклари орасида 2 дона 12 калибрли ов қуроллари аниқланган. Уларнинг тегишли ҳужжатлари бўлмаган.
В Ташкенте и Фергане задержаны граждане, пытавшиеся тайно ввезти в страну оружие и боеприпасы
Бу ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.