ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Кеча, 4 февраль куни, Ўзбекистонда 912 кишида коронавирус аниқланди. Касалланиш сони пасаймоқда, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Энг кўп касалланиш Тошкент шаҳри (441), Тошкент вилояти (103) ва Фарғона вилоятида (74) қайд этилган.
Қолган аниқлаган янги касалланиш ҳудудлар кесимида:
Қорақалпоғистон Республикасида – 35;
Жиззах вилоятида – 19;
Андижон вилоятида – 21;
Қашқадарё вилоятида – 26;
Навоий вилоятида – 13;
Бухоро вилоятида – 26;
Наманган вилоятида – 20;
Самарқанд вилоятида – 52;
Сирдарё вилоятида – 11;
Сурхондарё вилоятида – 45;
Хоразм вилоятида – 26.
Мамлакатда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 227 909 нафарга етган. Шулардан 211 731 (+457) нафари тузалиб кетган.
Шунингдек, кеча 2 бемор вафот этиб, коронавирус қурбонлари сони 1581 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 155 нафар кишида пневмония аниқланган.