Ўзбек хурмосини асосан қайси давлатлар сотиб олмоқда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хурмо экспорти 2020 йилга қараганда 22,2 минг тоннага камайган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. 2021 йилда Ўзбекистон 12 хорижий мамлакатга 75,2 минг тонна миқдорида хурмо экспорт қилди. Экспорт қиймати 34,4 млн долларга тенг бўлди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Хурмо экспорти 2020 йилга қараганда 22,2 минг тоннага камайган.
Ўзбекистон энг кўп хурмони Қозоғистонга (38,2 минг тонна) ва Россияга (30,2 минг тонна) сотган. Шунингдек, Туркманистон (3,3 минг тонна), Қирғизистон (2,1 минг тонна), Украина (892 тонна) ва Беларусь (620 тонна) ўзбек хурмосини харид қилган.
Хурмони хорижга сотиш бўйича Фарғона (23,6 минг тонна) ва Сурхондарё (19,2 минг тонна) вилоятлар етакчи бўлди. Тошкент вилояти 7,7 минг тонна, Қашқадарё вилояти 4,2 минг тонна ва Навоий вилояти 4,2 минг тонна хурмони хорижий мамлакатларга сотган.
Жаҳон ОАВлари ўзбек хурмоси ҳақида нималар ёзмоқда