Қаҳвани овқатланиш пайтида истеъмол қилиш мумкин, агарда у табиий маҳсулотлардан ва қўшимчаларсиз тайёрланган бўлса. Бу ҳақида парҳезшунос Антонина Саволюк РИА Новостига маълум қилди.
“Қаҳва таркибидаги биологик фаол моддалар, антиоксидантлар ва катехинлар оқсил ва кальций билан биргаликда яхши таъсир қилади. Агар сиз қаҳвани ёғли овқатлар билан ёки унга сут ёки қаймоқ қўшиб истеъмол қилсангиз, ичимликнинг барча фойдали хусусиятлари йўқолади. Шунингдек, танин моддаси ҳам оқсиллар билан қийин ҳазм бўлади”, - дейди парҳезшунос.
Мутахассис қаҳвани нонуштада ёки енгил овқатланишда бир стакан сув билан истеъмол қилишни тавсия қилди. “Қаҳва кислота-ишқор балансини сувсизлантиради. Шунингдек, у сийдик ҳайдовчи хусусиятга эга, қон оқимидан сувни чиқариб ташлайди. Шу сабабли бир финжон қаҳвадан сўнг бир стакан сув ичишни одат қилиш барча учун фойдали бўлади”, дейди шифокор.
Шунингдек, қарши кўрсатмалар ҳақида ҳам унутмаслик лозим. Масалан, остеопорозда (суяклар шикастланиши), гипертонияда (юқори қон босими), организмда кокк яъни шар шаклидаги бактериялар бўлса қаҳва истеъмол қилиш мумкин эмас. Агар даволовчи шифокор қаҳва ичишни ман қилган бўлса, унинг тавсияларига амал қилиш зарур. Шунингдек, гастрит (ошқозон-ичак касали), яллиғланиш ташхиси қўйилган беморларга қаҳва истеъмол қилиш мумкин эмас.
Қаҳва билан десерт сифатида қуруқ мевалар ёки шоколад истеъмол қилиш мумкин.