ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Кремль ўтган тунда Россиянинг Украинага “бостириб киргани” ҳақида янгилик чоп қилган “Bloomberg” агентлигининг хатосига муносабат билдирди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, бу АҚШ ва Европа Иттифоқининг тажовузкор баёнотларининг хавфлилигини билдиради ва шунга ўхшаш ёлғон хабарлар тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин.
“Умуман олганда, албатта, “Bloomberg” каби бундай жиддий нашр <…> ҳатто “фейк-ньюс” эмас, балки “Bloomberg-ньюс” дейиш мумкин. Бу асосли бўлади”, - деди Песков РИА Новости билан суҳбатда.
5 февралга ўтар кечаси “Bloomberg” ўз сайтида Россиянинг Украинага “бостириб киргани” ҳақидаги сарлавҳа билан янгилик чоп қилди. Тез орада ўчириб ташлаб, хато бўлганини тан олди. Агентлик текширув ўтказишга ваъда берган.