F-35 қандай қилиб АҚШ ҲДКнинг “Carl Vinson” авиаташувчисини ишдан чиқарди?

“Кўринмас самолетлар” билан бўлиб ўтаётган доимий можаролар кундан кунга Пентагон норозилигини оширмоқда - самолётни оммавий ишлаб чиқаришга рухсат берилмаган ва жаҳон бозорида эса эҳтимолий харидорларнинг F-35га бўлган талаби камаймоқда.
Sputnik
F-35 авлодининг товуш тезлигидан паст тезликда учадиган, “тез шўнғийдиган” қирувчи самолёти Американинг ХХI асрдаги энг муваффақиятсиз лойиҳаси бўлиб қолмоқда (умуман учмайдиган АҚШ гипертовушли ракеталаридан ҳисобга олмаганда). У товушдан юқори тезликда қулаши, ҳаво тўпи билан ўзини отиши ва ҳаттоки таянч авиаташувчиларини яроқсиз ҳолга келтиришга қодир.
Январь ойи охирида Америка F-35 Lightning II қирувчи самолёти Жанубий Хитой денгизида АҚШ Ҳарбий-денгиз кучининг (ҲДК) "Carl Vinson" авиаташувчисига қўнаётганда ҳалокатга учради. Учувчи катапульта ёрдамида ўзини қутқариб қолган, нархи 80 миллион доллардан қиммат бўлган самолёт эса денгиз тубига ғарқ бўлган (қидирувлар эса муваффақиятсизлик билан тугади). Шу билан бирга, кема экипажининг етти нафар аъзоси жароҳатланган ва Филиппиндаги касалхонага эвакуация қилинган.
Можаро шу билан якун топгани йўқ. F-35С қирувчи самолёти "Carl Vinson" авиаташувчиси устки тузилмаси билан тўқнашгандан сўнг, навигация ва алоқа тизимлари шикастланган, кема Жанубий Хитой денгизида мақсадли вазифаларни бажара олмаган ва муваффақиятсизликка учраган, ночорликдан йирик нишонга айланган: (корпус узунлиги - 331 метр, парвоз палубаси кенглиги - 77 метр) – экипаж билан биргаликда (6000 дан ортиқ денгизчилар), ҳаво қаноти (90 га яқин самолёт ва вертолёт) ва арсенал (3000 тоннадан ортиқўқ дорилар) билан бирга шу жумладан 100 та ядровий зарядни ҳам ҳисоблаганда).
Бу АҚШ ҲДК обрўси ва тактикасига, энг ишончли ҳисобланган Америка технологиясининг афсонасига янги зарба бўлди.
2021 йилнинг иккинчи ярмида ҲДК “Carl Vinson” ядровий авиаташувчиси бошчилигидаги авиаташувчи зарба бериш гуруҳи (АЗГ) тарихда илк бор машғулотлар чоғида F-35С палубали қирувчи самолёти ҳамда ЕА-18G Growlers радиоэлектрон жанговар самолётлар ва модернизация қилинган узоқ радиолокацион аниқлаш ва бошқариш самолёти бўлган (ДРЛО) E2-D Advanced Hawkeyes билан интеграциялашди.
АҚШ ҲДК қўмондонлиги “кўринмас самолётлар” билан РЭБ ва ДРЛО палубали самолётлари билан фойдаланиш “яшовчанлик” қобилиятини оширади ва АЗГ яқинлашгунича разведка воситаларини йўқ қилади, алоқа ва қирувчиларни йўқотишга имкон беради дея кутган эди. Тинчлик даври реаллиги бундай режаларни кескин тузатиб қўйди.
Атом авиаташувчи ўз ордеридаги кемалар билан биргаликда фақатгина “банан” республикаларга қарши ишончли кураш воситаси бўлиб қолмоқда, холос ва улар замонавий денгиз операцияларида жуда заиф. “Кўринмас самолётлар” яхши учмайди ва тез қулайди.
2022 йилнинг 4 январида Жанубий Корея ҲҲК қирувчи самолёти шасси мосламаси ишламай қолгани учун фавқулодда қўнишни амалга оширди. 17 ноябрь куни Британия ҳарбий-денгиз флотининг авиатшувчиси HMS Queen Elizabeth авиақаноти таркибидаги F-35В қирувчи самолёти Ўрта ер денгизига қулаб тушди.
Декабрь ойида Хоккайдода Япония мудофаа кучларининг F-35А самолёти фавқулодда учиш-қўниш йўлагига қулаб тушди. Аввалроқ Япониянинг F-35Аси Шарқий Хитой денгиз усти радарларидан ғойиб бўлган эди.
Ушбу “кўринмас самолётлар” билан мунтазам содир бўлаётган можаролар Пентагон норозилигига сабаб бўлмоқда. Чунки самолёт оммавий ишлаб чиқарилишга рухсат этилмаган ва жаҳон бозорида F-35 нинг эҳтимолий харидорларининг талабини тушириб юборяпти. Масалан, Греция энди бир дона “кўринмас самолёт” учун 80 миллион доллар тўлашга рози эмас. БАА F-35ни сотиб олишни музлатиб қўйди ва декабрда 80 та Rafale француз қирувчи самолетларини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади.

Занглаган хомхаёллар

АҚШ F-35нинг махфий технологияси, жумладан, яширин қопламаси Хитойга ўтиб кетишидан қўрқади. Қўшма Штатларнинг ташвишланишига кўра, Хитой самолётларни денгиз тубидан топиб олиб, махфий технологияларини ўз ишланмаларида қўллаши мумкин. Фикримизча, америкаликлар аслида қўрқиш керак бўлмаган нарсаландан ташвишга тушишган. Кейинги сафар “Чақмоқ” самолёти кема палубасига бехосдан В61-12 термоядро бомбасини “ташлаб юбориши” мумкин.
Бундан ҳам ёмони, “USS Carl Vinson”нинг устки созламаларига Ғарбий ОАВлар томонидан “авиаташувчилар қотили” дея тарифланган Хитойнинг 21D Dongfeng қанотли ракетаси (1000 км узоқликда учиш хусусиятига эга) ҳужум қилиши мумкин. Россиянинг гипертовушли “Циркон”и ҳам киймати 1,4 миллиард долларлик самолётни денгиз тубига равона қилишга қодир.
F-35нинг махсус яширин қопламаси қуласа, денгиз суви таъсирида ўз хусусиятларини йўқотади. Аввалроқ “Carl Vinson” “кўринмас самолетлар” палубасини денгизнинг нам ҳавоси туфайли занг қоплаган ва бу америкалик учувчиларининг жиддий хавотирларига сабаб бўлган эди. Планерлардаги занг энди самолётнинг махфий эмаслигига далил бўлади. Шунингдек, коррозия самолёт конструкциясининг ички тизимларини ҳам ишдан чиқаради.
“Military Watch” нашри шундай таъкидлайди: “F-35 қирувчи самолётлари кўп йиллик такомиллаштирилгандан сўнг 2019 йилда фойдаланишга топширилган ва ҳанузгача 800 дан ортиқ техник муаммоларга эга, имкониятлари чекланган. Самолётлар ўрта ва юқори интенсивликдаги жангларда яшовчан эмас. Мана сизга ҳақиқий “яшовчанлик”.
Маълум бўлишича, НАТОнинг Cold Response2022 нинг март ойида Норвегия ва Норвегия денгизи акваториясида машғулотлари ўтказилади. Машғулот иккита АЗГ (Америка USS Harry S.Trumani, Британия HMS Prince of Wales ва кузатув кемалари) ҳамда (B-B1 Lancer) кўп сонли палубали ва стратегик авиацияларни жалб қилган ҳолда ўтказилади.
Ёдимизда: Норвегия денгизларида ўтказилган альянснинг бундай TridentJuncture2018 машғулотлари АҚШ ҲДК Harry S.Truman атом авиаташувчиси учун шармандалик билан якунланган эди. Қўшин бўрон ва палубанинг музлаб қолгани туфайли бирорта ҳам самолётини осмонга кўтара олмаган эди. Раҳмсиз Шимол Америка денгиз пиёдаларига десант қилиб туширилига ҳам имкон қолдирмаган эди. “Гарри Трумен” бошчилигидаги авиаташувчи зарба гуруҳи машғулотлар ҳудудини муддатидан олдин тарк этишга мажбур бўлган.
Ўйлашимча, март ойидаги Cold Responce2022 машғулотларида ҳам F-35 “учар компьютерлар”и палубада музлаб қолади. Ва бу яна бир бор Американинг бемаъни ташқи сиёсати ва юқори технологияли қуроллар борасида анчайин ортда қолаётганини исботлайди.
“Кўринмас самолётлар”нинг жуда қиммат турувчи модернизацияга қарамай, Ғарбда F-35 Lightning II нинг жаҳон қирувчи самолётлари орасида келажакда ҳукмрон бўлиши каби миш-мишлар жуда бўрттирилиб кўрсатилади.
“Чақмоқлар” фақат осмондаги нархларининг ноёб нисбати ва техник тайёргарлигининг пастлиги учун машҳурликка “сазовор бўлган”. Бежизга америкалик мутахассислар F-35ни “энг сифатсиз самолётлар бешталиги” киритмаган. Ва Конгресснинг декабрь ойида АҚШ ҲДКнинг F-35 ҳажмини қонун билан чеклаб қўйгани ҳам бекорга эмас.

Мавзуга оид:

НАТО учувчилари Россия самолётлари билан учрашувдан кейин психологлар қабулига бормоқда
Россиянинг НУЖга қиёсланган авиаташувчилар кушандаси
Ўрта ер денгизидаги катта муваффақиятсизлик: АҚШ F-35 қирувчиси қулаб тушди
АҚШнинг "миллий фожиаси": F-35 энг сифатсиз самолётларидан бири деб топилди