ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Промомед Рус" компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши дори "Эсперавир"ни рўйхатдан ўтказди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Давлат рўйхатдан ўтказиш санаси: 03.02.2022, савдо номи: Эсперавир, халқаро патентланмаган номи: молнупиравир", — дейилган Россия дори воситалари расмий рўйхатида.
Янги дори капсула кўринишида, 200 ва 400 миллиграмм шаклда ишлаб чиқарилади
"Промомед" компанияси бош директори Петр Белый айтишига кўра, "Эсперавир" коронавирусга чалинган кишининг аҳволи ёмонлашиб кетишини олдини олади.
"Айнан шундай молекула асосида тайёрланган дори воситалари Америка, Япония ва Европада фойдаланилмоқда. Бизнинг фуқароларимизда ҳам энг замонавий даволаш услубларидан имкон қадар эртароқ фойдаланиш имкони бўлиши керак", - деди Белый.
Щтказилган тиббий экспертизаларда, "Эсперавир" даволашнинг бешинчи кунидаёқ вируснинг тўлиқ элиминацияси (ўлими) кузатилган, 40% беморлар эса тўлиқ тузалиб кетган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги айтишига кўра, Россия шифокорларида коронавирусни даволашда илк бор танлов пайдо бўлди — фавипиравир ёки молнупиравир. Иккала молекула ҳам бевосита вирусга таъсир қилади, лекин унинг кўпайишини турлича бостиради. Шифокор беморнинг мавжуд касалликларига қараб турли даволаш услубини танлаши ммкин бўлади.
Янги препарат Россиянинг 16та тиббиёт муассасаларида синовдан ўтган. "Эсперавир" 7 кундан сўнг Саранскдаги "Биохимик" заводида 24соат тўхтовсиз ишлаб чиқарила бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда "Промомед" "Арепливир" (халқаро номи "Фавипиравир") ишлаб чиқара бошлаган эди.