Бугун Пекиндаги "Қуш уяси" миллий стадионида очилиш маросими ўтказилмоқда.
Қишки Олимпия ўйинларида иштирок этаётган ягона ўзбекистонлик спортчи Комилжон Тўхтаев очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини кўтариб чиқди.
У 13 февраль куни гигант слалом ва 16 февраль куни слалом йўналишида беллашади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Пекин 2022" қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пекинга етиб келди. Президент ташрифи дастурида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган.
Шунингдек, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари Пекинга етиб келишди.