Полициячи Биллклинтон ўз ҳаёти ва Олмаотадаги тартибсизликлар ҳақида сўзлаб берди

25 ёшли қозоғистонлик полициячи Биллклинтон Осипов ўз ҳаёти, шунингдек, тартибсизликлар пайтида Олмаота шаҳрини ҳимоя қилишда иштирок этгани ҳақида гапириб берди.
Sputnik
Биллклинтон Осипов – Олмаотада туғилган, оилада ягона фарзанд. Онаси Қабила Осипова ўғлига исмни қўйди.
"Онам мени АҚШнинг 42-чи собиқ президенти Билл Клинтон шарафига қўйди. Унга унинг лидерлик ва шахс фазилатлари ёқарди", - дейди полициячи.
Лейтенант ўзгача исм туфайли учун болалигида жуда қийналганини тан олди - тенгдошлари уни масхара қилишган. Аввалига у исмни Билл деб қисқартиришни хоҳлади, лекин кейинчалик фикрини ўзгартирди ва исмга бўлган қизиқишга шунчаки юмор билан қарашни бошлади.

Январдаги фожиа

Биллклинтон Осипов январ воқеалари пайтида Олмаота шаҳрини ҳимоя қилишда иштирок этган.
Маълум бўлишича, у январ воқеалари пайтида Олмаотадаги Республика майдонини қўршаб олиш жараёнида қатнашган.
"Ўзларимиз билан зирҳли нимчалар, дубулғалар, қалқонлар, резина таёқларни олдик. Одамларнинг оқими жуда катта эди. Жуда қўрқинчли эди: шовқин-сурон, одамлар тош, қўлига илинган нарсаларни отишди. Ҳаммаси эрталаб соат олтигача давом этди. Ўша тун ҳаётимда охиргиси бўлади, деб ўйлагандим, буни ҳеч қачон унутмайман. Худо мени асраб қолди. Хайрият, уйга соғ-омон қайтдим", – деб эслайди полиция ходими.