Германия Федератив Республикаси ҳукумати тасарруфидаги “Немис тўлқини” (Deutsche Welle, DW) собиқ СССР ҳудудида радиоэшиттиришлар олиб боришни 1962 йилдан бошлаган эди. Совет даврида қисқа тўлқинда ишлайдиган ушбу радиостанция тўлқинлари баъзан босилар (глушить) баъзан босилмас эди. Россия даврига келиб эскирган радиоэшиттиришлар формати тугатилиб интернет ва спутник телевидениеси форматига ўтилди.
Бугун эса, Deutsche Welleнинг 60 йиллиги юбилейи арафасида, “Немис тўлқини”нинг Москвадаги бюроси раҳбари Юрий Решето Россия Ташқи ишлар вазирлигидан жума куни соат 09:00 га қадар корреспондентлик пунктини ёпиб, ходимлар аккредитациясини қайтариш тўғрисидаг мактубни олган.
Россия ҳукуматининг бундай қарори DW ходимлари (асосан руслар) учун мутлақ кутилмаган бўлди. Улар сўнгги дамга қадар “Россия ҳукумати бизларни ёпишга қурби етмайди” деб ўйлаган эди. Россия ТИВ 2 февраль куни Германия ҳукуматининг Russia Today DE телеканали фаолиятини чеклашига жавобан, қуйидаги расмий маълумотни тарқатди:
1.
DWмухбирлик пунктини ёпиш;2.
DWнинг барча ходимлари аккредитациясини бекор қилиш;3.
Россия ҳудудида DWнинг спутник орқали ва бошқа тартибдаги эфирини чеклаш;4.
DWни “хорижий агент” функциясини бажараётган ОАВ деб тан олиш жараёнини бошлаш;5.
Russia Today DE телеканали фаолиятини чеклашига алоқадор бўлган ФРГнинг давлат ва ҳукумат вакилларига Россия ҳудудига киришни чеклаш.Юқорида келтирилган чораларни хиёнаткорона ҳужум деб бўлмайди. Ушбу йилнинг 18 январь куни ФРГ ташқи ишлар вазири Анналены Бербокнинг Москвага ташрифи давомида Россия ТИВи Германия вазирига Россия жавоб чоралари кўришни режалаштираётгани ҳақида маълум қилган эди – яъни сизлар RT Deга қандай муносабатда бўлган бўлсанглар биз ҳам DWга шундай жавоб қайтарамиз. Вазиятни олдини олиш учун Германияга икки ҳафта вақт берилган эди. Ушбу муддат тугаганидан сўнг, ваъда бажарилди.
Эҳтимол Бербок хоним Лавровнинг ушбу огоҳлантиришини 257-хитойча огоҳлантириш деб ҳисоблаган ва “Москва RT Deни чеклаш билан боғлиқ вазиятдан норози, лекин бу огоҳлантиришлар гапдан нарига ўтмайди”, - деб ўйлагандир.
Аслида огоҳлантириш жидий бўлиб чиқди, ахир дипломатларнинг вазиваси ҳам шундан иборат эмасми – ҳамкорнинг жиддий хавотирини дарҳол англаш. Буни фаҳмига етмаган кишини “хизмат вазифасига тўлиқ лойиқ эмас” дейиш мумкин.
Россия ташқи сиёсатининг қаттиққўллиги айрим “ҳамкорларга” эҳтимол маъқул келмаётгандир. Лекин Россия сиёсатида буни бир йилдан бери яққол кузатиш мумкин. Ўтган йил январда Алексей Навальний ҳам “уларнинг қўлидан келмайди” деб ўйлаган эди ва оқибатда, Россия Жиноят-процессуал кодекси нормалари ишга тушганда - қаттиқ афсус қилди.
Эҳтимол бу сафар гап ёзилган қоидалар ҳақида кетмаяпти, лекин халқаро дипломатияда “ўзаро муносабатлар асосида” деган тушунча бор. (баъан уни талион қонуни ёки “қонга қон, жонга жон” дейишади ҳам) Баъзан қандай йўл билан бўлса ҳам ҳамкорнинг оғзини ёпишни ўйлаганда, унда ҳам жавоб чоралари топилиши мумкинлигини унутмаслик керак.
Албатта, бундай вақтда ўзини ҳеч нарсани тушунмагандек тутадиган “соддадиллар” ҳам топилади. DW бош директори герр Лимбур "Россия ҳукумати томонидан қабул қилинган чораларни ҳеч қайси томондан тушуниб бўлмайди ва уларни “ҳаддан ортиқ реакция” деб тушуниш мумкинлигини” маълум қилди. Аслида реакция “ҳаддан ортиқ” бўлса-да уни тушуниш мумкин. Немис журналистлари иттифоқи DJV ФРГ ҳукуматидан “ушбу цензура актига баланд овозда норозилик билдиришни сўрамоқда”. RT Deга нисбатан цензурага баланд овозда норозилик билдиришга нима дейсизлар?
Буларнинг барчаси дипломатик жавоб чоралари қоидалари қандай ишлашидан бехабарга ўхшайди. Ушбу анъаналарни ахмоқлар ўйлаб топмаган бўлса керак, лекин бугунги журналистлар ва сиёсатчилар бундан бехабар кўринади. Ундай ҳолда уларга дунё пролетариати доҳийсининг васиятига амал қилсин “ўқиш, ўқиш ва яна ўқиш”.