Бугун Тошкент ҳайвонот боғи ходимлари айиқ Зузуни ҳаммани олдида овқатлантиришга қарор қилишди.
Ишчилар унга мева-сабзавотли ассорти беришди. Меҳмонлар бу жараёни томоша қилишди.
“Биринчи бўлиб узум паққос туширилди (у узумни жуда яхши кўради), кейин эса барра сабзавотлар” – дейилган боғ матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланишича, бундай тадбирлар доимий равишда ўтказиб турилади.