ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон волейбол федерацияга раҳбар сайлаш масаласи кўрилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, федерация раҳбари лавозимига Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов номзоди илгари сурилган.
Унинг номзоди бир овоздан маъқулланиб, Ўзбекистон волейбол федерациясининг президенти этиб сайланган.