ТОШКЕНТ, 3 фев - Sputnik. Тошкентга 1 февраль куни, Хитойда ишлаб чиқарилган 20 та электробус олиб келинди, деб хабар қилмоқда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати.
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖга "YUTONG BUS СО., LTD" компаниясида ишлаб чиқарилган экологик тоза, ҳар томонлама қулай ва замонавий бўлган "ZK6126BEVG" русумли 20 та электробус келтирилди. Ушбу янги, замонавий ва қулай электробуслар тез кунларда йўналишларга чиқарилади, - дейилган хабарда.
Маълум бўлишича, электробуслар билан бирга 10та уларни қувватловчи ускуналар ҳам сотиб олинган. Шунингдек "Тошшаҳартрансхизмат" АЖда электробусларнинг техник ҳолатини кузатиш ва улар билан ишлаш учун ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, унинг таркибига 56 нафар ходим киритилган.