Тошкентдаги масжидда ўғрилик: гумонланувчи 3 кунда қўлга олинди

Масжиддан ўғрилик содир этганликда гумонланувчи уч кун ичида қўлга олинди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Масжиддан ўғрилик содир этганликда гумонланувчи қўлга олинди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Чилонзор тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 28 январ куни тахминан соат 12.00 да номаълум шахс масжидда бўлганидан 18 ёшли Баҳромжон Т.га тегишли бўлган куртканинг чўнтагидан 1 200 доллар ва 2.000.000 сўм пулларни ўғирлаб кетган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси (“ўғрилик”) бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи – 23 ёшли Иқболжон К. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.