ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. “Санкт-Петербург-Самарқанд” йўналиши бўйича парвозни (AFL-2870 рейс) амалга оширган “Аэрофлот” компаниясига қарашли самолёт Қозоғистон аэропортига фавқулодда қўнди.
Бортида 56 нафар йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан 10:56да Қизилўрда аэропортига қўнди.
Маълум қилинишича, фавқулодда қўниш йўловчилардан бирига — Ўзбекистон фуқаросига тезкор тиббий ёрдам керак бўлиб қолгани сабаб амалга оширилган. Аёлда юрак хасталиги бўлган.
Экипаж самолётни энг яқин аэропортга қўндириш бўйича қарор қабул қилди.
Ҳаво кемаси аэропортга қўнишни амалга оширилгандан сўнг, йўловчини тез ёрдам машинаси олиб кетди ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага жойлаштирилди.
Тошкент вақти билан соат 12:20да 55 нафар йўловчи билан самолёт Самарқанд аэропортига қўнди.