ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон телефон орқали суҳбатлашишди. Суҳбат давомида Украинадаги вазият ва Россиянинг хавфсизлик кафолатлари юзасидан батафсил фикр алмашишди, деб хабар қилди Кремль матбуот хизмати
Хабарда ёзилишича, НАТОнинг Россиянинг асосли хавотирларига адекват муносабат билдиришга тайёр эмаслиги таъкидланган. Алянс хавфсизликнинг бўлинмаслик асосий тамойилига хилоф равишда очиқ эшиклар деб аталувчи сиёсат билан ниқобланмоқда.
Таъкидланишича, Путин бу масалалар юзасидан асосий ёндашувларни баён қилган. Хусусан, Россия етакчиси Киевнинг Минск келишувларини бажаришдан мунтазам бўйин товлаб келаётганига эътибор қилган
Украина масаласи ва Ғарб билан музокаралар
Сўнгги ойларда Россия ва Ғарб муносабатлари янада таранглашди. Вашингтон ва Брюссель Москвани Украинага “ҳужум қилишда” айбламоқда ва бунинг ортидан Шарқий Европада қўшинлари сонини кўпайтирмоқда.
Россия унга қўйилаётган уйдирма айбловларни рад этмоқда ва Киев Минск келишувларига риоя қилмаётганини эслатмоқда: Украина ҳукумати Донбассдаги чегара ҳудуди бўйлаб армияси шахсий таркибининг ярмини тўплади ва кўнгиллиларни тақиқланган қурол билан отмоқда.
Кремль ва Россия ТИВ “тажовуз ҳақидаги” ахборот ҳужумининг мақсади Россия чегаралари яқинида чет эл қўшинлари сонини ошириш эканини бир неча марта такрорлаган. АҚШ ва НАТО Украинани қурол-яроқ билан таъминлаб, уни ҳарбий ҳаракатларга ундамоқда ва бу ўз навбатида вазият кескинлашишининг асосий сабаби.
Ўтган йил охирида Москва Брюссель ва Вашингтонга хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги ҳужжатлар лойиҳаларини топширди. Асосий талаблардан бири НАТОнинг шарққа силжимаслиги бўлган. Россия ТИВ хабарига кўра, Ғарб ўзининг ёзма жавобида айнан шу талабни эътиборсиз қолдирган.
Аввалроқ Владимир Путин АҚШ ва НАТОнинг Россиянинг хавфсизлик бўйича таклифларга берган жавобига биринчи марта муносабат билдирган эди.