Пекиндаги катта сиёсий ўйинлар: Олимпиада очилишига кимлар келади

Эртага Пекинда қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Воқеа нафақат спортга оид, балки сиёсий ҳамдир. Ўйинлар халқаро энг муҳим тадбирга айланиб бўлган.
Sputnik
Ғарб 1980 йилда Москва Олимпиадасига уюштирган бойкот Ўйинларни геосиёсий курашдаги тўлақонли воситага айлантирган, бойкотга жавобан эса спортчиларимиз Лос-Анжелесдаги навбатдаги Ўйинларга боришмади.
Бу асрда шунга ўхшаш амалиёт қайтда, гарчи гап умумий бойкот ҳақида бормаётган бўлсада, яъни мусобақалардаги иштирокдан спортчиларнинг эмас, балки дипломатларнинг бош тортиши. Бироқ, аввалгидек, бундай усуллардан айнан Ғарб фойдаланади.
Аввалига 2008 йилдаги Пекин ёзги Олимпиадасини бойкот қилишга уринишди, кейин Сочи-2014 қишки Ўйинларни. Ҳозир Пекин Олимпиадасини ҳам дипломатик йўл билан жазолашга уринишди: декабрь бошида АҚШ бойкот эълон қилди ва дунё мамлакатларини уни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Баҳона янги эмас – Хитойда инсон ҳуқуқлари бузилиши, айниқса "Шинжондаги геноцид". Америка жамоаси боз устига энг йириги, лекин Америка расмийлари маросимда қатнашишмайди.
Кимлар келади – умуман бойкот эълон қилиш қўлдан келдими?
Асосий хорижий меҳмон Владимир Путин бўлади, Пекинда унинг икки йил ичидаги Си Цзинпин билан биринчи юзма-юз музокаралари ҳам бўлиб ўтади. Хитой етакчиси бу вақт мобайнида мамлакат ташқарисига чиқмади, лекин хорижий делегацияларнинг ташрифи фақат бу сабабга кўра муҳим эмас: бутун дунёга Америка бойкоти иш бермаганини кўрсатиш даркор.
Штатларга, ҳақиқатдан, пандемия ёрдам беряпти, у туфайли ташрифлар ва олий даражадаги учрашувлар шундоқ ҳам камайтирилган. Охир-оқибат ким Хитойга келишини кўриш қизиқарлироқ. Боз устига Ўйинлар очилиш маросимидаги юқори мартабали иштироклар сони бўйича рекорд Хитой пойтахтига тегишли: 2008 йил 8 август куни Пекин Миллий стадионида қарийб етмиш нафар чет эллик етакчилар тўпланганди.
Улар 75 нафар эди деб ҳисоблашади, бироқ бу рақам барча хорижий делагацияларни ўз ичига олади. Улар орасида бош вазир бошчилик қилганлари ҳам борди. Президентлар, бош вазирлар, қирол ва қирол оиласи аъзолари (меросхўр шаҳзодалар ва шунчаки шаҳзодалар) 66 нафар эди, ҳозир эса 23 киши келади. Уч баравар кам. Бу Америка бойкотининг муваффақияти эмасми ахир?
Йўқ, чунки Пекин-2008 ва Пекин-2022 ўртасида катта фарқ бор.
Биринчидан, Ўйинлар кўлами: ёзги Ўйинларда 205 та мамлакат қатнашган бўлса, қишкисида 91 таси қатнашади. Ҳозир Африка деярли қатнашмаяпти, атиги бешта терма жамоа келади. 2008 йилги ёзги Ўйинларда эса улар сони қирқта эди. Жамоалар йўқ бўлса, демак етакчилар ҳам йўқ.
2008 йил Пекинга ўн бир нафар Африка давлат раҳбарлари учиб келишган, ҳозир фақат битта бўлади. Океания ҳам йўқ: ёзги Ўйинларда у ердан беш етакчи келганди, Тинч океани оролларида қишки спорт турлари ривожланмаган.
Иккинчидан, коронавирус чекловлари ҳар қандай ҳолатда мамлакатлар раҳбарларининг бошқа ерга боришига таъсир кўрсатади (терма жамоаларнинг ҳам: масалан, КХДР, Хитой қўшниси, Ўйинларда қатнашишдан умуман бош тортди).
Учинчидан, бойкот, албатта, ўз ролини ўйнади. Аммо қайси? 2008 йилда, айтганча, унга уринишлар бўлганди, бироқ уни атиги бир неча давлат қўллаб-қувватлади. Улар орасида Австрия, Польша, Чехия ва Эстония бор.
Ҳозир бу рўйхатдан фақат эстон йигитлари ўзларига содиқ қолишди (чехлар шундоқ ҳам Хитой билан Тайван билан ўйнашиб муносабатларини бузиб бўлишган), поляклар, масалан, нафақат АҚШ ёнини олишмади, балки Ўйинларга мамлакат бошчилигидаги делегацияни жўнатишди.
Америка дипломатик бойкотига Буюк Британия, Канада, Австралия ва Янги Зеландия қўшилди, яъни бутун англосак дунёси. Европаликлардан фақат Бельгия, Нидерландия, Дания ва Литва қўшилди. Бу билан бойкор эълон қилганлар рўйхати якунланади. Бир сўз билан, агар англосаклар ўзларининг геосиёсий ёлғизликларини намойиш қилмоқчи бўлишган бўлса, бунинг устидан аъло даражада чиқишди.
Айрим европаликлар, албатта, яхши бузоқ бўлиб икки онани эмишга уринишмоқда, айниқса, Франциянинг кулгили равишдаги хатти-ҳаракатлари. Президент Макрон аввалига дипломатик бойкотни самарасиз деб атади ва Ўйинларни сиёсийлаштирмасликка чақирди.
Бироқ якунда очилиш маросимига француз делегациясининг келиши борасида ҳаммаси ҳам ойдин эмас: якшанба куни Париж "Ўйинларда спорт вазир-делегати Роксана Марасиняну қатнашишини маълум қилди. Эҳтимол, у очилиш маросимида бўлмайди, аммо Олимпиада вақтида спортчиларимизни қўллаш учун боради". Яъни Париж бойкотга қўшилмади, лекин маросимда қатнашишдан ўзини тийди.
Умуман Европа ўхшаш формулага келди – на бизники на сизники: бойкотни маъқулламаймиз, лекин олий даражадаги делегацияни юбормаймиз.
2008 йил Пекиндаги маросимда 27 нафар европалик раҳбарлар (жумладан, шаҳзодалар) бўлишган. Ҳозир эса атиги тўрт, ЕИга кирмайдиган Сербия ҳамда Босния ва Герцеговинани инобатга олган ҳолда.
Шу билан бирга Европа Иттифоқи мамлакатларидан олий даражада Польшадан ташқари бошқалар ҳам бўлишади: олимпия ҳаракати билан чамбарчас боғланган Люксембург ҳукмдори буюк герцоги Анри Пекинга учиб келган. Унинг, Пекинга келган Монако князи Альбер II ҳам, англосаклар ноғорасида ўйнашининг ҳожати йўқ.
Лотин Америкасидан Аргентина ва Эквадор президентлари бўлишади, Осиёдан кўпроқ олий меҳмонлар келишади ва бу дунёнинг янги суратини акс эттиради.
Покистон бош вазири, Камбожа қироли ва Сингапур президенти, Мўғилистон бош вазири ва Таиланд маликасидан (қирол ҳеч қачон мамлакатни тарк этмайди) ташқари араб дунёси мамлакатларининг асосий етакчилари ҳам келишади. Хусусан, Миср президенти Сиси, Қатар амири, Саудия Арабситони ва Бирлашган Араб Амирликлари меросхўр шаҳзодалари келишади.
Англосакча Хитойга қарши прогаганда ислом дунёсига кам таъсир қилади.
Инсониятнинг бу бир ярим миллиардлик қисми катта диққат билан Евроосиё ҳудудида рўй бераётган воқеаларни, Пекин ва Москвани кузатишади. Дунё тарихи ёзилишини на қамал ва изоляция, на Хитой ва Россияга қарши пропаганда тутиб қола олади: Ғарб кетмоқда, Шарқнинг тонги ёришмоқда.

Мавзуга оид:

Путин: Олимпиадани бойкот қилиш бу катта хато
АҚШ Москва ва Пекинга сабоқ берди
Бузуқлар жамоаси Олимпиадада ғалаба қозонишни истамоқда
Мирзиёев Пекин-2022 Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади
АҚШ расмийлари Пекиндаги Олимпия ўйинларига боришмайди: ХОҚ ва Хитой муносабати