АҚШ "Ислом давлати"* лидери йўқ қилинганини эълон қилди

АҚШ президенти Жо Байден Сурияда ИД* етакчиси ал-Қурайший йўқ қилинганини эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден АҚШ томонидан Сурияда ўтказилган операция вақтида "Ислом давлати"* (ИД) етакчиларидан бири Абу Иброҳим ал-Ҳошими ал-Қурайший йўқ қилинганини маълум қилди.
АҚШ махсус кучлари Суриянинг Идлиб провинциясида ўтказган операция натижасида 2019 йилда террорчилик ташкилотининг собиқ раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий ўлдирилганидан сўнг Қурайший "ИД"* бошқарувини ўз зиммасига олди.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти