Комилжон Тўхтаев қишки Олимпия ўйинларида қатнашиш учун Пекинга етиб борди – фото

Комилжон Тўхтаев Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида тоғ чанғиси бўйича мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган ягона спортчи.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчи Комилжон Тўхтаев мамлакат делегацияси жойлашган Пекиннинг Янцин туманига етиб борди, деб хабар қилмоқда Миллий олимпия қўмитаси.
“Авваламбор мени қўллаб турган давлатимиз ва барча ҳамюртларимизга миннатдорчилик билдираман. Кайфият аъло. Энди ҳавога мослашиб олиб, машғулотларни бошлайман”, – дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди спортчи.
Эслатиб ўтамиз, Комилжон Тўхтаев Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида тоғ чанғиси бўйича мамлакат шарафини ҳимоя қилади. У 13 февраль куни гигант слалом, 16 февралда эса слалом дастурида ўз чиқишини намойиш этади.
1 / 4

Комилжон Тўхтаев қишки Олимпия ўйинларида қатнашиш учун Янцин шаҳрига етиб борди

2 / 4

Комилжон Тўхтаев қишки Олимпия ўйинларида қатнашиш учун Янцин шаҳрига етиб борди

3 / 4

Комилжон Тўхтаев қишки Олимпия ўйинларида қатнашиш учун Янцин шаҳрига етиб борди

4 / 4

Комилжон Тўхтаев қишки Олимпия ўйинларида қатнашиш учун Янцин шаҳрига етиб борди

Мавзуга оид:

“Ғалаба қозонсак, бу мўъжиза бўлади”: тоғ чанғичи Комилжон Тўхтаев Олимпиада-2022 ҳақида
Ўзбекистонлик тоғ чанғичиси қишки Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди
Мирзиёев Пекин-2022 Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади