ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга қарши жами 42,1 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
19,3 миллиондан ортиқ киши вакцинанинг биринчи, 14,6 миллиондан зиёд киши иккинчи, 8,1 миллиондан ортиқ киши учинчи дозасини олишга улгурган.
Эмланиши режалаштирилган аҳолининг 90,2 фоизи вакцинанинг биринчи дозасини билан эмланган. 68,8 фоизи эса тўлиқ эмланган.
Бундан ташқари, 1 февраль ҳолатига кўра, мамлакатда 745 894 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ковидга қарши ихтиёрий равишда эмланган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC 2001, "Спутник V", AstraZeneca, Moderna, Pfizer/BioNTech, CoronaVac вакциналаридан фойдаланилмоқда. Қолаверса, коронавирусга қарши қўшимча (бустер) доза билан эмлашда Россиянинг “Спутник Лайт” вакцинасидан ҳам фойдаланилмоқда.