Тожик-қирғиз чегараси: отишма натижасида 133 минг $ зарар етказилди

Чегарадаги отишма натижасида етказилган зарар 133 минг $га баҳоланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Чегарадаги отишма натижасида етказилган зарар 133 минг $га баҳоланди.
Қуролли тўқнашувларда Тожикистоннинг Чоркуҳ ва Сурх қишлоқларига 1,5 миллион сомоний (деярли 133 минг $) миқдорида моддий зарар етказилди. Бу ҳақда Исфара шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати SputnikTjга хабар берди.
Махсус комиссия ҳисоб-китобига кўра, 27 январ куни отишма оқибатида 52та шикастланди, 4та бино – ошхона, новвойхона, дўкон ва спорт зал вайрон бўлди. Бу биноларда 243 киши яшаган.