Қозоғистон Москвада КХШТ ҳузурида доимий ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда

Республика президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг фармон лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Қозоғистон ҳукумати Москвада мамлакатнинг Коллектив хавфсизлик шартомаси ташкилоти (КХШТ) ҳузуридаги доимий ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда республика президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг фармони лойиҳасида айтилган. Ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасига жойлаштирилган.
“Москва шаҳрида (Россия Федерацияси) Қозоғистон Республикасининг КХШТ ҳузуридаги доимий ваколатхонасини очишга қарор қиламан”, - дейилган ҳужжат матнида.
Таъкидланишича, ваколатхона Қозоғистоннинг КХШТдаги ваколатли вакилининг мақомини ташкилот низомига мос келтириш учун даркор. Бунинг учун Қозоғистон ТИВ штатини кенгайтириш талаб этилади.
КХШТ ўзининг кераклигини исботлади - Тоқаев
КХШТга Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо.