ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Парваришга муҳтож ёлғиз пенсионерлар ва 100 ёшдан ошган фуқароларга компенсация тўлови учун бюджетдан 36,4 млрд сўм ажратилади.
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Даврон Позилов ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини моддий қўллаб-қувватлашга оид президент фармонига шарҳ берди.
Ҳозирга қадар 5 турдаги имтиёзли тоифага эга салкам 70 минг фуқарога уй-жой коммунал хизматлари харажатларини қисман қоплаш учун компенсация пуллари тўлаб келинган.
Президент фармонига кўра, жорий йил 1 мартдан эътиборан яна 30 минг нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз нафақа олувчига ҳам 130 минг сўм миқдорида компенсация тўлови жорий қилинади.
Шунингдек, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсионерларга ҳар ой 289 минг сўм миқдорида қўшимча тўлов амалга оширилади.