Москвадаги оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар депортация қилинади

Оммавий муштлашувда иштирок этган тожикистонликлар депортация қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Москва ғарбидаги Бирюлёводаги оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар депортация қилинади. Бу ҳақда Тожикистоннинг Москвадаги элчихонасида SputnikTj хабар берилди.
"Можаро шахсий адоват туфайли келиб чиққан, кейин оммавий тўқнашувга айланди. Натижада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа жойига етиб бориб, гумонланувчиларни (жами 65 киши) полиция бўлимига олиб кетишди. Улардан 15 нафари Тожикистон фуқаролари. 7 нафарга нисбатан маъмурий иш очилди ва улар мамлакатдан чиқариб юборилади”, - деб тушунтирди дипломатик ваколатхона вакили.
Яна бир Тожикистон фуқаросига нисбатан “Безорилик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Куни кеча Москва ғарбидаги Бирюлёвода отишма билан юз берган муштлашувдан сўнг 66 мигрантлар полицияга олиб келингани ҳақида хабар берилганди.