ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Буйрак трансплантацияси операциялари барча вилоятларда амалга оширилади.
ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида соҳани ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар доирасида:
пойтахтда амалга оширилаётган юқори технологик операциялар вилоят ва туман даражасида амалга оширилади;
бунинг учун бюджетдан 600 млрд. сўм маблағ ажратилиб, 100 мингдан зиёд беморда вилоятнинг ўзида юқори технологик операциялар бажарилади.
Ўтган йили Тошкентда 229 нафар беморда буйрак трансплантацияси амалга оширилган бўлса, Наманган, Хоразм, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида бундай имкониятдан 30 киши баҳраманд бўлган.