ТОШКЕНТ, 1 фев - Sputnik. АҚШ ўз фуқароларини Беларусдан олиб чиқишни қарор қилди ва Беларсга бормасликни тавсия берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Беларусь.
АҚШ Давлат департаменти 1 февралга ўтар кечаси ўзининг Беларусдаги дипломатик ваколатхоналари ходимларига оила аъзоларини Беларусь ҳудудидан олиб чиқишни буюрди.
Ундан ташқари АҚШ ўз фуқароларига Беларусга ташриф буюрмаслик ҳам маслаҳат берган. Бунга "Ҳудуддаги вазиятнинг номаълумлиги" сабаб бўлди, дейилган хабарда.
Шунингдек, АҚШнинг Минскдаги элчихонаси ўз фуқароларидан эҳтиёткор бўлишни, оммавий намойишларда иштирок этмасликни, "фавқулодда вазиятда мамлакатдан тезкор жўнаб кетиш режаси тузиб қўйишни" тавсия қилди.
Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта олдин АҚШ шу тариқа ўзининг Украинадаги дипломатлари оила аъзоларига мамлакатни тарк этишни буюрган эди.
Маълумот учун, 2021 йилнинг охирги ойларидан буён дунё ОАВлари орқали АҚШ ва Британия томонидан "Россия Украинага бостириб кириши" мумкинлиги ҳақидаги асоссиз хабарлар тинимсиз тарқатиб келинмоқда. Бир вақтнинг ўзида ушбу икки давлат томонидан Украината тўхтовсиз равишда замонавий қуроллар олиб келинмоқда.
Россия ушбу айбловларни асоссиз деб, АҚШ ва НАТОга ўзаро хавфсизлик кафолатлари тўғрисида шартнома имзолашни таклиф қилди. Шартнома АҚШ томонидан рад этилди.