ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2022 йил бошидан 25 январга қадар улгуржи истеъмолчилар томонидан 215 та ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги.
Тадбир натижаларига кўра, республика бўйича 4 млн 900 минг куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган. Бунинг оқибатида газ таъминоти корхоналари манфаатларига 5,5 млрд сўм зарар етказилган.
Вазирлик маълумотига кўра, ушбу ҳажмдаги табиий газ 280 мингта та хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг.
Аниқланган барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.