ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда хориждан ўқишни кўчириш бўйича олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов иштирокида видеоселектор йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуотининг маълум қилишича, бу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ёлғон.
Вазир иштирокида ўқишни кўчириш мавзусига оид ҳеч қандай видеоселектор йиғилиши бўлмаган. Хориждан ўқишни кўчириш амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги тартибга кўра амалга оширилмоқда.
Вазирлик асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун қонунчиликка жавобгарлик белгиланганини яна бир бор эслатиб ўтган.