“АҚШ гўзали” танлови ғолибаси Нью-Йоркда ўлик ҳолда топилди

“АҚШ гўзали” танлови ғолибаси Чесли Крист Нью-Йоркда ўлик ҳолда топилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. “АҚШ гўзали-2019” танлови ғолибаси Чесли Крист Нью-Йоркда ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда New York Post газетаси хабар қилди.
30 ёшли танлов ғолибасининг жасади 30 январь куни эрталаб осмонўпар бино ёнидан топилди.
Таъкидланишича, Крист бинонинг тўққизинчи қаватида яшаган, бироқ уни охирги марта 29-қаватда кўришган.
Ўлимидан бироз олдин Крист Instagram саҳифасида “Бу кун сизга тинчлик олиб келсин” деган изоҳ билан ўз суратини жойлаштирди.