ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Америка президенти Жо Байденнинг заифлиги ва компетенцияга эга эмаслиги туфайли учинчи жаҳон уруши хатари юзага келмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Конрода (Техас штати) тарафдорлари олдида сўзлаган нутқи давомида маълум қилди.
“Байденнинг заифлиги ва компетенцияга эга эмаслиги учинчи жаҳон урушининг реал хавфини яратмоқда”, - деди Трамп.
Шунингдек, у Байденнинг президентлик даврида КХДР аввалгига қараганда кўпроқ баллистик ракеталар синовини ўтказаётганини таъкидлаган. Бундан ташқари, Трапмнинг сўзларига кўра, Америка қўшинларининг Афғонистон олиб чиқилиши “ҳалокатли” бўлган.
Собиқ президентнинг қайд этишича, АҚШ ҳукумати биринчи навбатда ўз чегараларини ҳимоя қилиш ҳақида қайғуриши керак, Украинанинг эмас.
“Жо Байден Шарқий Европадаги чегаралар ҳимояси учун қўшин жўнатишдан олдин у чегараларимиз ҳимояси учун қўшин жўнатиши зарур”, - деди собиқ президент.