Кекса ва ногиронларга давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади

Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида кекса ва ногиронларга давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштириш режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Дастурга кўра, 2022 йилда:
Давлат хизматларини ривожлантириш мақсадида:
ҳужжатларни бериш ва алмаштиришда, ўзаро боғлиқ давлат хизматларини мурожаатни кутмасдан таклиф этиш амалиёти йўлга қўйилади;
“Фуқароларнинг рақамли паспорти” лойиҳаси орқали туғилганлик тўғрисида ва ҳайдовчилик гувоҳномалари, шаҳодатнома ва диплом каби ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;
кекса ва ногиронларга давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича ҳам давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади.
Коммунал хизмат имтиёзлари ўрнига пул берилади - президент қарори