Давстатқўм: ўтган йили Ўзбекистондан 20 мингдан ортиқ киши хорижга кўчиб кетган

2021 йилда Ўзбекистондан 20,14 минг киши хорижий мамлакатларга кетган. Ўз навбатида, йил давомида 1875 киши мамлакатга кўчиб келган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. 2021 йилда Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга 20 минг 140 киши киши кўчиб кетган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
2021 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга кўчиб келганлар сони 256 минг 814 кишини, шу жумладан республиканинг бошқа ҳудудларидан кўчиб келганлар 254 минг 939 кишини ташкил этган. Хорижий мамлакатлардан 1875 киши кўчиб келган.
Кўчиб кетганлар сони жами 275 минг 79 кишини, хусусан, республиканинг бошқа ҳудудларига кўчиб кетганлар 254 минг 939 кишини ташкил этган. Хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони – 20 минг 140 киши. Миграция сальдоси эса минус 18 265 кишига тенг бўлди.
Республикадан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон (жами хориждан кўчиб келганларга нисбатан 56,6 фоиз), Россия (30,5 фоиз), Тожикистон (3,7 фоиз), Қирғизистон (2,3 фоиз), Украина (1,6 фоиз) ва бошқа мамлакатлар (5,3 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.
Қайси вилоятда доимий аҳоли энг кўп
Ўзбекистонга хорижий мамлакатлардан кўчиб келганларнинг асосий қисми Қозоғистон (жами хориждан кўчиб келганларга нисбатан 38 фоиз), Тожикистон (18,5 фоиз), Россия (17,3 фоиз), Қирғизистон (7 фоиз), Туркманистон (3,3фоиз) ва бошқа мамлакатлар (15,9 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.
2020 йил давомида кўчиб кетганлар 203,7 минг кишини (2019 йилда 169,5 минг киши), кўчиб келганлар эса 191,2 минг кишини (2019 йилда 158,9 минг киши) ташкил қилган.
А2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35,2 млнни ташкил этган. Шундан 17,5 миллион нафари аёллар, 17,7 миллион нафари эркаклар. Аҳоли ўтган йилга нисбатан 712,4 минг кишига ёки 2,1 фоизга кўпайган.