Бокс. Ёш ўзбек боксчилари Осиёда тенгсиз бўлишди

Бокс бўйича 22 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Тошкентда илк бор ташкил этилган бокс бўйича 22 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб, қитъада тенгсиз эканини исботлади.
Қизлар ўртасида финал жангларида 4 ўзбекистонлик боксчи қиз ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. Йигитлардан 12 боксчи финалда баҳс олиб бориб, барчаси олтин медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, 16 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлган ёшлар терма жамоаси бу мусобақада умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Олтин медаль:
-48 кг: Асилбек Жалилов
-51 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-57 кг: Дилшод Абдумуродов
-60 кг: Хуршид Расулжонов
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-67 кг: Жавлон Йўлдошев
-71 кг: Азизбек Тожиев
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
-86 кг: Тимур Мержанов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Сабина Бобокулова
-52 кг: Феруза Казакова
-63 кг: Моҳинабону Абдуллаева
Кумуш медаль
-54 кг: Нигина Ўктамова
Бронза медаль:
-92 кг: Жавоҳир Тоғаймуродов
-57 кг: Ситора Турдибекова
-60 кг: Дилфуза Бекова